🍃🌸🍃
"ШУКРЛАР ҚИЛИНГ"
Қалбга армон тўлиб кетса ҳам,
Омад юзин буриб кетса ҳам.
Дўст-у, ёрлар кулиб кетса ҳам,
Шукур қилинг, шукурлар қилинг.
🍃🌸
Нолиб этмай кўкка нидолар,
Қўлни очиб қилинг дуолар.
Қани азиз, дўст-у, биродар,
Шукур қилинг, шукурлар қилинг.
🍃🌸
Кўз ёш тўкиб йиғламанг ҳар гал,
Бўлмайдиган ишни деб авзал.
Ота-онангиз бўлса агар,
Шукур қилинг, шукурлар қилинг.
🍃🌸
Кўзингизни нури борми ҳа,
Суйганингиз вафодорми ҳа.
Шу тарафдан омад ёрми ҳа,
Шукур қилинг, шукурлар қилинг.
🍃🌸
Оёқ юриб қилмоқда ишин,
Тил ҳимоя этмоқда тишин.
Бир табассум қилиб дилдан чин,
Шукур қилинг, шукурлар қилинг.
🍃🌸
Кўксингизда урмоқда юрак,
Бахт қасрини қурмоқда юрак.
Хандон отиб кулмоқда юрак,
Шу