Дуне гузал, аммо бир кундир,
Шу бир кун хам асли бугундир,
Бир синовда минг хил тугундир
Тугри йулни курсатгин Роббим!
Тугамасдан мени имконим
Оклаш учун еган туз, ноним
Келмай туриб, кетар ул оним
Тугри йулни курсатгин Роббим!
Чин мусилмон мол дуне йигмас
Лек орзулар дунега сигмас
Сен бермасанг руебга чикмас
Тугри йулни курсатгин Роббим!
Яхшиликка доим емонлик
Емонларга эса омонлик
Хак, хурмати шул мусилмонлик
Тугри йулни курсатгин Роббим!
Угил бадбахт отани урса
Аел эрга бакириб, хурса
К,излар ярим ялангоч юрса.
Тугри йулни курсатгин Роббим