Онажонимга.
Дуоингиз ололмадим мен нодон,
Сизга шунча бўлибманми бемеҳр.
Ёнингизда бўлолмадим онажон,
Жаннатдани гулим сизни соғиндим.
Ёнингизда бўлгим келди онажон,
Қани эди юзларингиз силасам.
Бағрингизга бошим қўйиб бир бора,
Тунларимни майли тонга уласам.
Меҳрингизга тўйгим келди онажон,
Ҳар лаҳзада соғинаман ўзингиз.
Қошингизда бўлгим келди онажон,
Соғингандир сизни бугун ўғлингиз.
Мусофирда юрибман ишлаб,
Ҳар он сизни ўйлаб соғиндим.
Тикилганча эски сувратга,
Соғинчлардан бироз овундим.
Кечалари уйқум бегона,
Кўзларимга уйқу келмайди.
Соғинганман сизни онажон,
Соғинчларим ҳеч ким билмайди.
Нуриддин