Сен мағрур тоғ ,мен эса қирман,
Бағрим тўла алам қизғалдоқ.
Дил азобинг яширган сирман,
Кўз ёшларинг бағримда ирмоқ.
Ҳеч эгмайсан кўкларда бошинг,
Мен ўрмалаб сенга етолмам.
Бағрим эзар залворли тошинг,
Ва пойингдан асло кетолмам.
Сен осмонсан ,ерман пойингда,
Етолмайман сенга ҳеч қачон.
Қуёшинг бор бирга ойингла,
Ташлолмайсан қадам мен тамон.
Тақдиримиз туташса агар,
Мувозанат кетар бузилиб.
Мен учаман қуёшга қадар,
Сен тушасан ерга узилиб.