Вужудим титради тавонимгача,
Ҳижрон тиғин санчса то жонимгача,
Тун қўлида ўлсам етмай тонггача,
БЕОЗОР эди деб эслаб қўйинг?
...
Ёлғизлик аталмуш чексиз уммонда,
Исмингизни айтиб ўтдим армонда,
Меҳр тансиқ шафқат камроқ замонда,
МЕХРИБОН эди деб эслаб қўйинг?
...
Ўкинмам бу дунё асли алдамчи,
Ғамлари бўйнимга тушган арғамчи,
Мени алдаб қўйса бахтнинг соғинчи,
УМИДВОР эди деб эслаб қўйинг?
...
Йиллаб ўтиб бир кун хаёлингизда,
Бир сўроқ айланса саволингизда,
Мен бир-ла ўтказган ҳўш онинггизда,
БАХТИЁР эди деб ёр эслаб қўйинг?
...
Кутиб кўзим толса ҳўўўўп йулингизни,
Бир бора тутмадим эҳ қўлингизни,
Юзлари сарғайса "Ирода"нгизни,
ТЕЛБАРОҚ эди деб эслаб қўйинг?
...
Соф с