Онажоним соғиндим!!!
Узоқ юртларда юриб,
Мусофирликни кўриб,
Кетаман хаёл суриб ,
Онам сизни соғиндим!
Тайёр эди чойларим,
Сариштали жойларим,
Ўтмай куну ойларим,
Онам сизни соғиндим!
Ухламай тунлар кутиб,
Иссик овқатлар тутиб,
Қадрингиз жуда ўтиб,
Онам сизни соғиндим!
Ўйлаб ташвиш уюмим,
Тахлаб барча буюмим,
Тоза ювиб кийимим ,
Онам сизни соғиндим!
Эрта сигирлар соғиб,
Молларни юрар боқиб,
Ухлабман жуда ёқиб,
Онам сизни соғиндим!
Юрибман парваришда,
Онам тинмайди ишда,
Афсус турибман тушда,
Онам сизни соғиндим!
Овқат,нонлар пишириб,
Айбимизни яшириб,
Мақтар доим ошириб,
Онам сизни соғиндим!
Копток тепиб ўйнадим,
Шўхликларим қўймадим
Сизни бироз қийнадим,
Онам сизни соғиндим!
Тоғдек