МАКТАБ СОҒИНЧИ.
Мактаб даврим ширин онларим,
Қардон дўст, жўражонларим,
Соғинаман ёш олиб кўзга,
Қайтиб келмас у замонларим.
Қизлар сочин торишиб аста,
Парталарни гоҳ қилиб хаста,
Устозлардан эшитиб танбеҳ,
Ўтибдия у дам бир пастда.
Устозларни гапини олмай,
Қўнғироқ ҳам ҳали чалинмай,
Эшик томон шошилганимиз,
Шамолдайин ўтди билинмай.
Мактаб бориш эди анъана,
Синф дийдор учун бир хона,
Бетоб бўлиб, келмаса биров,
Не бўлди деб сўрардик ёна.
Аразлаш ҳам беғараз, бир он,
Кафтимизда турарди жаҳон,
Партадош гар олса тарсаки,
Кулар эдик, пинхон, гоҳ хандон.
Яна қайта келибди куз ҳам,
Синфлардан чиқар сас "жим", "дам".
Бир болача шошилиб борар,
Яна бири шошилмас, беғам.
Мактаб борсам қилиша