Қадаминга қазимаслар чох,
Сени писанд қилмайдиганлар.
Аммо сенга бир умр хамрох,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Пул ўйнаса магар қўлингда,
Чарх урарлар ўнгу-сўлингда.
Учраб турар хатто элингда,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Нон ирғитсанг сенга содиқ ит,
Гадо рози, берсанг йиртиқ чит.
Иш кўришар имонига зид,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Эшакниям меҳнати халол,
Бол ари боқ, беради у бол.
Ишинг тушса олишар малол,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Ўрни келса тош берар садо,
Жуфтинг жони сен учун фидо.
Қорни тўқ лек, кўзи оч гадо,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Хаққи ўтса бир умр миннат,
Қилмайдилар етимга химмат.
Пайғамбарга эмасдир уммат,
Яхшиликни билмайдиганлар.
Юзда кулгу, қалбида ғараз,
Яхшиликни қилолмас ф