*Сўраган эдингиз.*
ТАСБИҲ НАМОЗИ
Тасбиҳ намози ҳамма кичик ва катта, хато ва қасддан бўлган яширин ва ошкор гуноҳлар мағфирати, кечирилиши учундир.
Аллоҳнинг Росули Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, амакилари ҳазрати Аббос ибн Абдулмуттолиб (розийаллоҳу анҳу)га ўргатган тўрт ракаатли намоздир.
Ибн Хузайма ва Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки, Тасбиҳ намози ажаб бир яхши амалдир. Ва унга одат қилиш керакдир ва ундан ғофил бўлмаслик зарурдир.
Агар қодир бўлса бу намозни ҳар куни ўқисин, агар қила олмаса ҳафтада бир (жумъада) ўқисин. Агар уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта қилсин. Агар бундай ҳам қила олмаса, бир йилда бир марта қилсин. Буни ҳам қила олмаса, тамоми умрида бир бор