Вақт кутиб турмайди, ўтаверади,
Имконнинг қўлидан тутайлик дўстлар.
Эртани қўяверинг кутаверади
Бугуннинг қадрига етайлик дўстлар!
Муваққатдир ёшлик, зўр давронимиз,
Лойга қорилмасин обрў, шонимиз.
Чиқмасидан туриб ширин жонимиз,
Бугуннинг қадрига етайлик дўстлар!
Улашайлик ширин лутфу меҳримиз,
Ним табассум бўлсин кўзда сеҳримиз.
Қувайлик юракдан ғазаб, қаҳримиз,
Бугуннинг қадрига етайлик дўстлар!
Эртага қолдирманг эзгу ишингиз,
Сарф этинг бор ғайрат, ва бор кучингиз,
Вақтида йиғиб олинг ақлу ҳушингиз,
Хар кунни қадрига етайлик, дўстлар!