Имом ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ дейди: Кофирларни ўзларига махсус анъаналари билан табриклаш ҳаром эканига барча мусулмонлар иттифоқ қилишган! Бу ҳукмга уларнинг байрами ёки рўзаси билан табриклаш, "сизга байрам муборак бўлсин" ёки "байрам билан шодланинг" каби сўзларни айтиш ҳам киради. Бу сўзларни айтган киши башарти кофир бўлишдан қутилиб қолса ҳам, бу иш ҳаром қилинган амаллардан бўлади. Яна бу унинг ҳочга сажда қилиши билан табриклашга ўхшайди. Балки бу Аллоҳнинг олдида ароқ ичгани билан, одам ўлдиргани билан ёки зино қилгани билан табриклагандан буюкроқ гуноҳ, Аллоҳнинг ғазабини қаттиқроқ жалб қилувчи амалдир.