Дунё нега бир кам...!
Кўнглим қолди дилдордан ҳам,ёрдан ҳам,ўткинчи бу дунёдан ҳам,зардан ҳам,Қўмсайману тополмайман ҳеч ердан,Чунки орамизда Расулуллоҳ кам,Гуноҳларим дунёчадир бошим ҳам,Вужудимни поклагандир андуҳ-ғам,Соғинаман йиғлаб мудом кўзда нам,Чунки орамизда Расулуллоҳ кам,Маъсиятлар юз бермоқда ҳар қадам,Гуноҳсизу беозормас ҳеч одам,Излаб излаб сабабларин сўрасам,Чунки орамизда Расулуллоҳ кам,Дунё ёлғонларга тўлди ушбу дам,Зулматларни ёритгувчи йўқдир шам,Умматлари қолди бўзлаб кўзда нам,Чунки орамизда Расулуллоҳ кам,Сиз бўлганда бир кам дунё тўларди,Умматингиз хулқингизни кўрарди,Ҳеч шубҳасиз йўлингиздан юрарди,Чунки орамизда Расулуллоҳ кам.