ИРОДАга
Чиройингни таърифи,
Атиргулдан зиёда.
Тўғриси жон таснифи,
Кулишларинг Ирода.
Нигоҳингни акси ой,
Муҳаббатга яхши жой,
Овози ҳам эркатой,
Кулишларинг Ирода.
Тола сочинг майсадек,
Киприкларинг найзадек,
Кўксимни қўймайди тек,
Кулишларинг Ирода.
Истайди кўнгил жавоб,
Ишқ аталмиш изтироб,
Сукунатдан бир савоб,
Кулишларинг Ирода.
Кулчингларинг дил нақши,
Оразинг ойдан яхши,
Муҳаббатда тил бахши,
Кулишларинг Ирода.
Чиройингни таърифи,
Атиргулдан зиёда.
Юраккинам таснифи,
Кулишларинг Ирода.
Рўзмат Сафедов 2022.08.15. ✍