Тиббиёт институтида ўқиганим учун кеч уйланганман. Хирург- онкологман. Қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволайман. Умид ёлғиз ўғлим. Учта қиздан кейин Аллоҳ орзумизни ушалтирган. У туғилганида роппа- роса қирқ ёшда эдим. Умиднинг томоғи тез- тез оғригани учун роса авайлардик. Айниқса ойиси ҳар доим кўз-қулоқ эди: — Умиджон, совуқ сув ичиб қўйма! — Болам, овозинг бошқача, томоғинг оғрияптими? «Асраган кўзга чўп тушар», деганлари рост экан. Ўшанда Умид ўн беш ёшда эди. — Томоқни очадиган дори олиб келинг, — деди аёлим телефон қилиб. Билдимки, ўғлимнинг яна томоғи оғриган. Ўша куни унинг иссиғи чиқиб, роса безовта бўлди. Укол қилдим. Дори ичирдим. Аҳволи яхш