МУХАББАТИМ
Тоғлар чўкиб қолиши мумкин,
Боғлар хазон бўлиши мумкин.
Ажал мени олиши мумкин,
Муҳаббатим абадий қолур.
Тарих бўлиб қолар ўтган кун,
Бўлолмаймиз дунёга устун.
Таласа хам танамни қузғун,
Муҳаббатим абадий қолур.
Мен бойликнинг қули эмасман,
Ночорликдан нолиганмасман.
Сени сохта севган эмасман,
Муҳаббатим абадий қолур.
Мажнун менман, сен эса Лайли,
Тохир - Зухро десинлар майли.
Дилдаги пок севгим туфайли,
Муҳаббатим абадий қолур.
Шу ширин жон ўзинга фидо,
Фақат сендан бўлмайин жудо.
Дунё тугаб қолса хам хатто,
Муҳаббатим абадий қолур.
Меҳринг булоқ, ичарман қониб,
Яшарман шу ишқ билан ёниб.
Магарки сен кетсанг хам тониб,
Муҳаббатим абадий қолур.