#Ҳадис_1256 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради», дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. (Термизийнинг лафзида) «Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир. Агар унда кирни кўрса, артиб қўйсин», дедилар». Шарҳ Ушбу ҳадиси шарифга амал қилингандагина мўминлар катта ютуқларга эришишлари мумкин. Бу ҳадиси шарифга амал қилмай туриб, ѐки унинг тескарисини қила туриб, бирор яхшиликни кутиш мумкин эмас. «Мўмин мўминнинг ойнасидир». Ойна ҳар бир кишининг айбини беркитишга хизмат қилади.