Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бири – тинчлик ва хотиржамликдир. Тинч юрт, осойишта ҳаёт ва хавфсиз жамият пайдо бўлиши ва унинг бароқарорлигини таъминлаш масласи ўз-ўзидан бўлмайди. Бу неъматларни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ҳар бир миллатнинг, ҳар бир авлоднинг зиммасидаги муқаддас бурчдир. Шу жиҳатдан, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни халқимиз ҳаётида алоҳида маънавий аҳамият касб этади.
Бу сана Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун сифатида нишонланиб, Ватан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган фидоий инсонларга ҳурмат ифодасидир1991 йил 6 сентябрда Мудофаа ишлари вазирлигининг ташкил этилиши, 1992 йил 3 июль куни унинг Мудо
Исломдан олдинги жоҳилият даврида араб жазирасида қиз фарзанд туғилиши оила учун номусли иш деб ҳисобланарди. Шу сабабли, кўплаб одамлар янги туғилган қизчаларини тириклай кўмган ҳолда жамият босимидан қутулишга ҳаракат қилишарди.
- Мана яна бир оилада қиз фарзанд туғилди. Ҳайрат ва шармандалик орасида ота қалбида зиддиятли туйғулар пайдо бўлди: бир томондан оталик меҳри уни қизини асрашга чақирса, иккинчи томондан жамиятнинг босими уни оғир қарорга етакларди. Узоқ ўйлардан сўнг, у жамият талабларига бўйсунишга қарор қилди.
У қизчасини бир куни саҳрога олиб чиқди. Қизча унинг ёнида чиройли табассум билан ўйнаб, ўзига ишонч ва беғуборликни намоён этарди. У чуқур