___Бизни йўқлаганни йўқласин Худо, ___Бизни соғинганга меҳр, бахт берсин! ___Биздан кетганларга айтдик алвидо, ___Бизда қолганларга сеҳр, тахт берсин! ___Бизни унутганни Худога солдик, ___Бизни излаганлар тафтимиздадир! ___Ичикиб келганни бошларга олдик, ___Соғиниб келганлар кафтимиздадир! ___Йўлдан адашмасин адашган из ҳам, ___Майли бизга кўпдан ози бўлсинлар! ___Биздан кетганлардан розимиз биз ҳам, ___Биздан кетганлар ҳам рози бўлсинлар! ___Бизни унутганлар унутмасинлар, ___Бу дунё бизни шу қўлимиздадир! ___Биз меҳр тутганда ниш тутмасинлар, ___Сеҳрнинг барчаси йўлимиздадир! ___Бизни йўқлаганни йўқласин Худо, ___Кетган омон бўлсин, қолган бор бўлсин! ___Бизни унутганга айтдик алвидо, ___Би