Ака-ука орасидан гап қочди. Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланганди, аммо иккисининг арази бир ойга чўзилиб кетди.
Охири ука чидолмади. У жигарини соғина бошлаган эди. Истамаса ҳам ҳар куни бир марта шуурига урилаётган ёмон хотира яна ёдига тушди. —Хотинингни тарбиялаб ол, эркакмисан, ўзи?!—ўдағайлади Қобил.
Аслида, акасининг ўзи янгаси чизган чизиқдан ҳатлаб ўтолмайдиганлардан. —Қўйинг ака, аёлларнинг ишига аралашмайлик! —деди у ҳам овозини баландлатиб. —Сен ҳали ўзингни эркакман деб юрибсанми?! У ёғи эса эшитишга арзимаганидек, ёзиш учун ҳам ачинарли... Неварали одамларга бундай жанжаллар уят, аслида. Инчунун ёши олтмишдан ошиб Ҳақнинг олдига кетаётган одамларга!