КЎЗИНГНИ ОЧ, ЭЙ МУҲАММАД УММАТИ...
Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ кечаси тушларида ўлим фариштасини кўрдилар ва:
– Эй Азроил, умрим қанча қолди? – деб сўрадилар. Фаришта беш бармоғи билан ишора қилди. Молик ибн Анас:
– Бу нимани билдиради, беш кунми, беш ҳафтами, беш ойми ёки беш йилми? – деб сўрадилар.
Ўлим фариштаси у кишига жавоб беришидан аввал Молик ибн Анас уйқуларидан уйғониб кетдилар. Тонг отгач, улуғ олим Ибн Сийриннинг ҳузурларига бордилар. У киши туш таъбирини яхши билувчи олимлардан эдилар.
Ибн Анас у кишига:
– Тушимда Азроилни кўриб, ундан қанча умрим колди, деб сўраганимда, Азроил менга беш бармоғи билан ишора қилди. Мен бу беш кунми, беш ҳафтами, беш ой ёки беш йилми, било