КEКСАЯР ОНАМ
Ҳаёт ажиб, турмуш деган мушт, Елкамда бор рўзғор, деган қўш, Ҳаммаси рост: кўрмаяпман туш -
Кўз ўнгимда кексаяр онам... Ажинлардан тўр тутар яноқ, Кўраяпмиз сочларида оқ.
Фарзанд бўлиб нима қилдик? Оҳ!.. Кўз ўнгимда кексаяр онам.
АЛЛАнг билан танидим зиё,
Бешик эмас, жаллод - бу дунё...
Ўзим бола ҳали ҳам, гўё,
Кўз ўнгимда кексаяр онам.
У бор, менга гўзал бу жаҳон,
Дерлар: «Ота-она ҳам меҳмон», Вақтни бир зум тўхтат,
Кўз ўнгимда кексаяр онам. Ортга бир боқ, ей дўстижон,
Виждон билан оғринмаси тан,
Ҳеч нарсага улгурмадим ман -
Кўз ўнгимда кексаяр онам.
Йиллар - дарё, орзулар - довдир,
Ҳар кўчага бошлайди бир-бир,
Олмай ахир, қандай хавотир,