....МЕН БИР ФАҚИР...
Мен бир фақир ўрним тахт эмас,
Кулаверманг тахтни суйганлар.
Ўнг кўзимни, чап кўзим ўймас,
Ўз кўзини, ўзи ўйганлар !
Зар лаганда сузилмас ошим,
Сапол косам тўлиб турса бас.
Пар болишни изламас бошим,
Тангрим эртам бериб турса бас !
Чопонимда бўлса ҳам ямоқ,
Саловатлар айтиб турибди.
Кимхоб тўнда керилган гумроҳ,
Иймонини сотиб юрибди !
Майли тўрда ўтирсин бойлар,
Дейишарку, тентак тўр бермас.
Ўлмай туриб гўрин қуришар,
Қўша-қўша иморат етмас !
Ит хўраси ўзига халол,
Етти қадам нарида турса.
Нокас умри бекорга увол,
Харом топиб луқмаси тўлса !
Оқни, оқ деб, қорани қора,
Яшаябман сандалим, тахт деб.
Кулаверманг, виждони пора,
Пул, бойликни абадий бахт, деб !
Мен фақи