Бешигим тебратиб чарчаб толмаган,
Мен учун мех,рини канда к,илмаган,
Мени деб тунлари ором олмаган,
Хаёли паришон онам бор менинг.
Онам бўлса к,айси бойдан камим бор,
Онам бор бошимда нима г'амим бор,
Болам деб тунини ўтказган бедор,
Хизмати бепоён онам бор менинг.
Бир ог'из дуоси кўнглимга малх,ам,
Таърифга сўз етмас ожиздир к,алам,
Г'ам-ташвиш кўксини кемирганда х,ам,
Доим шўху-шодон онам бор менинг.
Онам хоки пойини айлай тўтиё,
Онамсиз бу олам зимистон гўё,
Орзуси бир дунё, ўзи бир дунё,
Мен учун к,адрдон онам бор менинг.
Фарзанд бахти учун яшайди она,
Мисоли офтобга ўхшайди она,
Мен учун бу олам ичра ягона,
Бир умр мех,рибон онам бор менинг.
Мен томон омаднинг эсса шамоли,
К,ай бор