Б И Р М А С Ж И Д Т А Р И Х И
Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилма