Дардларим эзяпди, бағримни ўйиб
Кўнглим яримтадир, юрак чалажон.
Зилдайин бошимни кўксинга қўйиб
Ухлагим келяпди бироз, онажон.
Хаммаси ўткинчи, дейман, гоҳида
Ўз далдам ўзимга гўёки ёлғон
Умидлар кўрдим ўғлим нигоҳида
Мени кўзларимда не бор онажон
Мангуга ухлагим келяпди бугун
Аммо сени дея чиқмас ҳали жон
Ва ўғлим қалбига солмайин тугун
Деб уйғок юрибман, нетай онажон
Тўкилиб бўлганман сезмайсан бироқ
Ўзим бутунману юрак чалажон
Қалбим мудроқдадир, танамдир уйғоқ
Кўксинга бош қўйиб ухлай онажон
Чарчадим...мен бироз ором олайин
Аллангни айт, она, ухлаб қолайин.
Ҳабибжон Абдукаримов