Кеча Матиз ҳайдаётган эдингиз! Эртага Ласетти, кейин Каптива оласиз! Аммо, бир гапгаэътибор қилинг, “ҳаёт қийинлашиб кетяпти-я!” дейсиз. Бу дегани,“Шукур” йўқолиб кетяпти! Тунов куни ака-укани деворни 3 метр наридан олиш учун, судлашганини эшитиб қолдим. Опа синглиси билан мерос қолган билакузук учун юзкўрмас бўлиб кетяпти. Бу дегани, оқибат ва андиша йўқолиб кетяпти! Ҳеч кимга айтишингиз ва сездиришингиз шарт эмас! Шунчаки бир эслаб кўринг, қачон охирги марта онангизни қаттиқ қучоқлаб, “Ойижон сизни яхши кўраман” деб айтдингиз? ? ?