Ажаб дунё қизиқ эркан, жавобим йўқ саволиға,
Қалбим вайрон айлади ёр, ақлим ҳайрон аъмолиға.
Аҳду паймон шул эрурму, дилга озор берса ёринг,
Бўлса бўлсин ҳар не гўзал, энди боқмам жамолиға.
Менку майли бир овлоқда, қолдим ўзим, бироқ унга,
Оқ от минган бир шаҳзода, учрар бир кун камолиға.
Ҳаёт шундай бераҳмки, ҳеч шафқатин кўрмағайсан,
Сабаб бўлмиш таманно ёр, муҳабатнинг заволиға.
Ҳеч кўнглингни бузма Шамшод, олдиндадир ҳаёт бари,
Алдоқчи ёр қолар албат, бир кун йигит уволиға.
«Шамшод Нур»