Бир телеграм каналидан сизларга илиндим.
ОЛОВДА ПИШМАГАН ГЎШТ...
Икки Ҳарамнинг Усмонли идораси даврида ошпаз бўлиб ишлаган киши, овқат пишириш учун гўшт тугаганини идора бошлиғига айтди. Шу сабабли бошлиқ, гўшт олиб келиш учун бир аскарга буйруқ берди.
Аскар гўштни олиб қайтаётган вақтда, Каъбани тавофдан холи эканлигини кўриб, ўз-ўзига:
-“Каъбани тавоф қилиб, ундан сўнгра идорага қайтсам", деди. Каъбани тавоф қилиб бўлгач, идора томон йўлга тушди.
Бошлиқнинг олдига бориб, гўшт олиб келганини хабарини берди. Бошлиқ эса гўштни ошпазга обориб топширишни буюрди.Ошпаз гўштни пишириш учун қозонга солиб, бошқа нарсага машғул бўлди. Бироз вақтдан кейин гўштдан хабар олиш учун келган ошпаз, гў