Тўйиб емас гилос, тарбузни
Телефондан хеч узмас кўзни,
Фақат соғинч қийнайди сизни,
Россияда ишлаб юрганлар !
Соғинади ўғил , қизини,
Қадрлайди Ватан тузини.
Рус аралаш айтар сўзини,
Россияда ишлаб юрганлар !
Долларларга олдим дея қўй,
Борсам бошлармикан дейди
тўй.
Хаёлида факат яхши ўй,
Россияда ишлаб юрганлар !
Мусофиру қалбида иймон,
Соғинчига тополмас имкон.
Қайда бўлса бўлсин соғ омон,
Россияда ишлаб юрганлвр !
Оиласини халол боққанлар !