КИМГА КУЛАЯПСИЗ? Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг " Сияру аъломин нубало" китобида келтиради: "Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг мажлисларига келди. Умар розиёллоҳу анҳу ўша пайтда халифа эдилар. Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу бўйи пакана ва озғин инсон бўлгани учун кишилар орасида кўринмас эди. Умар розиёллоҳу анҳу унга лутф қилар, уни кўрганларида юзлари ёришиб кетар эди. Ҳамнишинларига қараб: "Озғин бўлсада илмга лиқ тўла киши", дер эдилар.
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бу дарсни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан олган эдилар. Ўша пайтларда ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу ҳурмо териш учун дарахтга чиқдилар. Озғин ва оёқлари ингичк