АЁЛНИНГ ҚИРҚ ЖОНИ
У болалигидан шу гапни эшитиб улғайди: “Аёлнинг қирқта жони бор, биттаси тамом бўлса, қолгани билан яшайди...” Онаси ҳам, опалари ҳам шу гапга амал қилишарди. Тонг саҳардан туриб сигир соққан, хамир қориб, нон ёпган, ҳовлию кўчани супуриб – сидирган, болаларнинг уст-бошини ювган, меҳмон кутган, эрнинг иддаоларию, қайнонанинг зуғумларини кўтарган, ҳар йилига туғаверган... Онаси шундай яшади, опалари ҳам худди шу тарзда умр кечиришди. У ҳам онасию, сингилларидан ўзгача яшай олмасди. Шундай яшашга мажбур эди, тўғрироғи, мажбур қилишарди. Эсида, еттинчими, саккизинчи синфда ўқиб юрган кезлари эди. Отаси бир машина ўтин келтирди. Уйда ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди, акалари ўт ў