Индаманг, гапирманг, жим қолинг Мен бугун бир тўйиб йиғлаб олайин, Айни дам кўнглимни йўргаклаб, Ўзим билан ўзим ёлғиз қолайин! Мен бироз чарчадим, бироз толиқдим, Кимгадир учрадим, кимга йўлиқдим, Бағрим қонга белаб, сочим юлмайин. Ўзим билан ўзим ёлғиз қолайин! Ерни тенг кўрдим ва шундай осмонни, Худони айбламай ва на замонни Ажратмай хаттоки яхши - ёмонни, Юрганим мен бугун миннат қилмайин, Ўзим билан ўзим ёлғиз қолайин. Хеч тарқай демайди, дилдаги тугун, Таши бутун аммо, ичи чилпарчин, Ёлғизликдан даво истадим бугун, Дардимни мен сизга достон қилмайин, Ўзим билан ўзим ёлғиз қолайин! Умр ўтиб кетар, ўтмоқда ҳаёт. Орзу ушалмасдан, истаклар барбод, Маъносиз ҳаётда яшадик наҳот, Нега туғилга