Менга бир ҳикоя жуда ёқади. Бир аёл психологга кўп нарсаси йўқлигини афсус билан санаб ўтди. Ҳақиқий дўстлари йўқ. Яхши маоши йўқ. Ҳеч қандай муносиб машинаси йўқ. Яхши квартираси йўқ. Ёшлиги ўтиб кетди. Барчасини бир кун келиб олишга умид йўқ.
Ва соқолли хушчақчақ психолог кўзойнагини тўғрилади ва мамнуният билан деди: албатта, сизда кўп нарсалар йўқ. Ва сиз рўйхатни давом эттиришингиз мумкин. Жиддий даволанадиган касалингиз йўқ. Mиллионлаб қарзларингиз йўқ. Кимдир учун, касал қариндошингиз ёки ақли заиф одам учун ҳеч қандай жавобгарлигингиз йўқ. Ва ногиронлик йўқ. Сизда жуда кўп нарса йўқ. Агар сизда йўқ нарсаларингизни ёзсангиз, кайфиятингиз дарҳол яхшиланади