Чемпионат вақти динни унутмай,
Чин дилдан такроран шаҳодат айтинг!
Лионель Мессидан ғалаба кутмай,
Футбол фанатлари исломга қайтинг!
Роналдо сизларнинг оғангиз эмас,
Ривалдо почча ё тоғангиз эмас!
Ҳеч бири исломда фойдангиз эмас,
Футбол фанатлари исломга қайтинг!
Тунингиз ўтади ғафлатда бедор,
Енгилса додингиз дунёга ошкор.
Енгсалар қувончдан тақасиз тумор,
Футбол фанатлари исломга қайтинг!
Барселона деса борингиз фидо,
Реал-Мадрид учун жонингиз фидо.
Гоҳида номуси-орингиз фидо,
Футбол фанатлари исломга қайтинг!
Роналдо тиржайса, шодон куласиз,
Реални исломдан яхши биласиз!!!
Дин эмас футболга амал қиласиз,
Футбол фанатлари исломга қайтинг!
Мессини севади рўмолли хоним,