Она сизни қандай овутай?
Отажоним оламдан ўтиб,
Қўйдингизку ўзни унутиб,
Яшаябсиз дийдорин кутиб,
Она сизни қандай овутай?
Кўзингизга тўлиб жиққа ёш,
Бағрингизга босиб харсанг тош,
Қилаябсиз биз учун бардош,
Она сизни қандай овутай?
Сочингизни оралади оқ,
Кўзларингиз тарк этмиш маёқ,
Наҳот кучин кўрсатди фироқ,
Она сизни қандай овутай?
Юзинггизга ажин чизилиб,
Жойлашибди қатор тизилиб,
Кўриб қалбим кетар эзилиб,
Она сизни қандай овутай?
Кўрсатса ҳам хукмин кексалик,
Гўзал йўқдир онам сизчалик,
Энди бизга қилинг эркалик,
Она сизни қандай овутай?
Меҳри-уммон тенгсиз ягонам,
Атрофимда гирён парвонам,
Пойқадами Ризвоним онам,
Она сизни қандай овутай?
Фарзанд бурчин бажариб бир оз,
То тири