СИЗ АЛЛОХДАН СЎРАШНИ БИЛИНГ
Эй яқиним сиздан илтимос,
Ғийбатимни сал камроқ қилинг.
Четга суриб ғаразни бироз,
Сиз Аллохдан сўрашни билинг...
Куйманг шу оз топганларимга,
Хасад эмас, хавасда қолинг.
Давлат вафо қилибди кимга,
Сиз Аллохдан сўрашни билинг...
Чин дўст дея сиз мани эмас,
Яратганни аввал тан олинг.
Банда берса ахир қуш тўймас,
Сиз Аллохдан сўрашни билинг...
Кучугимни мақташни қўйиб,
Ёлғонданмас, юракдан кулинг.
Қўйингизни етимга сўйиб,
Сиз Аллохдан сўрашни билинг...
Суҳбатимга муштоқ бўлсангиз,
Майли кунда мехмоним бўлинг.
Обрўйимни хавас қилсангиз,
Сиз Аллохдан сўрашни билинг...
Бергувчию олгувчи Аллох,
Берганига шукрлар қилинг.
Боридан хам этмасдан жудо,
Сиз Аллохдан сўра