#САБОТ • Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ва ўғри қиссаси. • БИСМИЛЛАҲ ВАЛ ҲАМДУДИЛЛАҲ ВАСОЛАТУ ВАССАЛАМУ АЛА РОСУЛИЛЛАҲ • ВА БАЪД: • Мўътазилийлар Халифа Маъмуннинг даврида (ҳижрий иккинчи аср, мелодий саккизинчи аср) ҳукуматнинг бошқарув тизгинини эгаллашиб, бу фурсатдан фойдаланган ҳолда Аҳли Сунна вал Жамоа уламоларига ўз фитналарини қабул қилдириш учун астойдил киришишган эди. • Ўша давр сунний уламоларга жуда қийин бўлди. • Қуръонни махлуқ дедириш сиёсати шу даражада авж олди-ки, Маъмун фуқаҳоларни саройига чақириб, улардан Қуръон махлуқ дейишларини талаб қилар, ёнидаги вазирлари ва яқин кишилари мўътазилий бўлганидан сунний уламоларни «синдириш»га, ўз мавқеъларини шу орқали