ДАРДИГИЗНИ БЕРИНГ ОНА
Неча кунки қалбимда туғён,
Кўз ёшларим тизилди -маржон,
Дардингизга дармон бўлай мен,
Дардингизни беринг онажон.
Майли тотмай шодлик таъмини,
Ўчирманг ҳеч хаёт шамини,
Менинг умрим олинг ярмини,
Дардингизни беринг онажон.
Бардошингиз тоғдек биламан,
Меҳрингиз бир боғдек биламан,
Сизсиз бахтни нима қиламан,
Дардингизни беринг онажон.
Сизсиз менинг ёз, боҳорим йўқ,
Номусим йўқ, дилда орим йўқ,
Сиздан бошқа ҳокисорим йўқ,
Дардингизни беринг онажон.
Ором олсин бир зум кўнглингиз,
Болам дея яшаб сўлдингиз,
Энди сиз деб куйсин ўғлингиз,
Дардингизни беринг онажон.
Пойингизга чўкайин мен тиз,
Умрларим ўтмасин беиз,
Жаннатимсиз дунёларда сиз,
Дардингизни