Агар дўстинг бўлса бошқага камгап,
Сен билан сўзлашса тўлиб, жўшиниб.
Билгинки, қалбидан бермишдир туҳфа,
Сенга талпинар у, кўнгли исиниб.
Демак, суҳбатингдан топар у роҳат,
Сенга ишонгани — энг катта давлат.
Бундай жило топган ноёб гавҳарни,
Асрагин, йўқотма, қилгин авайлат.
Ҳаммага очилмас кўнгил эшиги,
Ҳаммага айтилмас дилдаги ниҳон.
Сени танлабдими — демак, қадрла,
Бундай дўст топилмас ҳар ерда, ҳар он.