ОТАМНИНГ СОЯСИДА
Турибман кўксим кериб,
Ғурур - тоғ қоясида,
Юрибман даврим суриб,
Отамнинг соясида.
Равон умр йўлларим,
Гулзор ўнгу, сўлларим,
Кўкка етар қўлларим,
Отамнинг соясида.
Душманга хор бўлмадим,
Дўстларга зор бўлмадим,
Яшнадим, ҳеч сўлмадим,
Отамнинг соясида.
Тириклиги давлатим,
Ош пиширар савлатим,
Онам менинг жаннатим,
Отамнинг соясида.
Ҳизирдек оқ соқоли,
Нуроний,сўзда боли,
Мен бир Ҳоқон мисоли
Отамнинг соясида.
Топганларим тўй бўлди,
Сўйганларим қўй бўлди,
Қалб қўърим нурга тўлди,
Отамнинг соясида.
Ёнимдасиз онажон,
Бахиёрман мен ҳар он,
Кўксим тоғ,бошим осмон,
Отамнинг соясида.
Ҳизматини қилайман,
Кўп умрлар тилайман,
Ўғлим бошин силайман,
Отамнинг сояс