МЕН ШЕЪР ЁЗСАМ...
Менга ҳатто қаро тунлар оқ кўринар,
Менга сувсиз саҳролар ҳам боғ кўринар,
Сиз телба деб атаганлар, соғ кўринар,
Гоҳ тош бўлиб, гоҳ меҳрдан ийиб ёздим,
Яратганим, мен ўзингни суйиб ёздим!
Томирларнинг гупурида бир ишқим бор,
Бу бир ишқ-ки, оташида бир жўшгим бор,
Мен бир гадо, муҳаббатдай бир кўшким бор,
Кўксимда зўр ҳайратларни туйиб ёздим,
Яратганим, мен ўзингни суйиб ёздим.
Туйғулар-ла яшамоқлик қийин нега?!
Кўнгил иши одамларга ўйин нега?!
Ўргатмангиз яшамоқни қўйинг менга-
Бу дунёнинг ҳасратидан куйиб ёздим,
Яратганим , мен ўзингни суйиб ёздим !
Вужидимга титроқ бўлиб жойланди ишқ,
Ришта бўлиб жон-жонимга бойланди ишқ,
Кимларг