Тӯйга келинг.
Ваъда бериб, ваъдасига аҳди йӯқ қиз,
Севдим дея, севгисига вақти йӯқ қиз,
Ӯз бахтидан ӯзи қочган, бахти йӯқ қиз.
Тӯйга келинг, тӯй давраси сизга бӯлсин!
Бир кун келиб, балки эслаб тӯкасиз ёш,
Балки, зарра афсуслар йӯқ, етса бардош,
Ошиғига шавқати йӯқ, эҳ бағритош,
Тӯйга келинг, тӯй давраси сизга бӯлсин!
Надоматлар бағрингизни тилмай ӯтсин,
Тош қалбингиз хор севгини билмай ӯтсин,
Қайтар дунё сизга қайтиб келмай ӯтсин,
Тӯйга келинг, тӯй давраси сизга бӯлсин!
Ваъда бериб, ваъдасида турмаган қиз,
Омадсиз деб, омадимиз кӯрмаган қиз
Ӯйин қилиб, севгимизни ӯйнаган қиз,
Тӯйга келинг, тӯй давраси сизга бӯлсин!
Ӯз тенгингиз излармушсиз топмагунча,
Севмасмушсиз сизга рос