Бугун байрам бугун тўй,
Эркак зоти хайратда...
Қон чиқарвор, қўйни сўй,
Аёллар харажатда...
Кўчада тўла қизлар,
Яхши совғалар излар,
Ажойиб кун-а, дўстлар,
Аёллар харажатда...
Кимдир олар кийим бош,
Бозорда пайпоқ талош,
Пишаяпти уйда ош,
Аёллар харажатда...
Йилда бир келар байрам,
Кутамизда бизлар ҳам,
Ҳайрон қолади одам,
Аёллар харажатда...
Бари бизга парвона,
Елишади хар ёна,
Қандай гўзал жаҳона,
Аёллар харажатда...
Ёниб кетар юраклар,
Дилда эзгу тилаклар,
Тескарими фалаклар,
Аёллар харажатда...
Дилимизга ёқди хуш,
Учаяпмиз мисли қуш,
Бўларкана тинч турмуш,
Аёллар харажатда...
Бугун бизни кунимиз,
Келмасайди тунимиз,
Зўр ўтар бугунимиз,
Аёллар харажатда...
Бу қувончми ёки дард,
Эс