Гарчи замон мумсиқроқ, Олам жуда тор эди.Бир онадан туғишганАка-сингил бор эди.Қўл учида кун кўрибЯшар эди акаси.Узатилган сингил ҳам Ўзга уйнинг бекаси.Беш боланинг ҳаммасиМурғак эди, ёш эди.Шунинг учун аканинг Чайнагани тош эди.Тинмас эди куну тунЕлкалари хўп яғир.Ўшандай бир замонда Савдо тушди кўп оғир.Хабар келди тилпондаСингил ётиб қолибди.Чорасизмиш, куёвиҒамга ботиб қолибди.Ака, янга шу ондаЮгурдилар, елдилар.Сингилларин уйига Тонг саҳарда келдилар.Сингил шўрлик бир ахволЁтар эди қалтираб.Қаватида қизчасиЎтирарди мўлтираб.Куёв қургур, қарангки,На бир чора этибди.Хабар бергач акага,Шошиб ишга кетибди.“Қаратамиз,- деди янга,-Олиб боринг дўхтирга.Хафа бўлм