Душманлари кўп бўлса,
Мева дарахти сўлса,
Ичи қайғуга тўлса,
Не қайғурмай, дўстимга…
Захрин сочганда илон,
Қамраса шубха гумон,
Ахволи тушкун ёмон,
Не қайғурмай, дўстимга…
Кетса гар севган ёри,
Хаёт берса озори,
Ўшал ёрининг зори,
Не қайғурмай, дўстимга…
Имкон асло қолмаса,
Сўзин биров олмаса,
Дарддан тўйиб йиғласа,
Не қайғурмай, дўстимга…
Йўқламас хеч бир одам,
Худди азадир мотам,
Бермаса бир бор ёрдам,
Не қайғурмай, дўстимга…
Юзаки салом берса,
Ортидан айбин терса,
Изи хавф-хатар юрса,
Не қайғурмай, дўстимга…
Тухматларга кўмишса,
Айблар тўнкаб қўйишса,
Рисқин тортиб тўйишса,
Не қайғурмай, дўстимга…
Майдондан четга сурса,
Бошин деворга урс