___«Сен онангни рози қилдингми?!»___ __Бунча шодсан, бунчалар хурсанд, __Ёки бахтдан сармаст кулдингми? __Бир саволим сенга биродар, __Сен онангни рози қилдингми?! __Назар қилмай бирор кимсани, __Рақиб билиб барча-барчани, __Ёнимга кел, ростин айт қани, __Сен онангни рози қилдингми?! __Нима? Қайтар? Машина олдинг? __Қават-қават уй-жойлар" солдинг? __Қўй, мақтанма, уятга қолдинг, __Сен онангни рози қилдингми?! __Кўча-куйда ғоздек юрганинг, __Кўз бойлади дунё кўрганинг, __Эҳ оғажон, нима қилганинг, __Сен онангни рози қилдингми?! __Таъна қилиш ниётим йўқ кўп, __Жаннат излаб юрганиг ҳам хўп, __Ҳаж керакми? Онанг пойин ўп, __Дилоромнинг кўнглин билдингми? __Сен онангни рози қилдингми?!!!