»»»»»Кетсанг!«« «««««
Илинж қилма , баҳона қилма ,
Юрагим бир силтаб бўшатгинда, кет.
Телба ҳиссиётим фасона қилма,
Майли, севишганга ўхшатгинда, кет.
»»»»>Кетсанг,«« «««<
хотирларнинг эшигини ёп,
Унут икки дилнинг дастонларини,
Юрагинг зимистон бурчагига от,
Юраклар жунбушга келган онларни…
Йўлнинг гарданида оғир оёғинг,
Ҳар бир қадамингда инграйди улар.
Қайтармоққа кучи етмайди ва ё,
Қалбимни улар ҳам тушунмайдилар.
»»»»»Кетсанг, ««««««««
илинж қилма, ришталарни уз,
Қайтар онларингни умрингдан ўчир,
Агар оёқларинг қулоқ солмаса ,
Қайтмам ....деб, уларга қасамлар ичир.Қўрқаман… келишинг кетишдек ёмон,
Яна қайтармоққа кучим етмайди,
Яна уч