Осон эмас мусофирга, осон эмас...
Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,
Чин айтаябман, айтганларим ёлғон эмас
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Мусофирлик нималигин борган билар,
Кризисда бепул, бе иш қолган билар,
ФМС да неча кунлаб турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар,
Ўнбеш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга100 минг олган билар,
Ҳали етмай депортация бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Бугун уйланиб,