Энди келма, мен йиғлаб бўлдим,
Кўз ёшларим бир дарё бўлди.
Бу дарёдан ўтолмайсан, сен,
Гуноҳларинг бир дунё бўлди.
Энди кўндим, қайтмайман, асло,
Мен яшайман, мағрур эгмай бош.
Эсламайман, унутмоғим рост,
Замин тўхтаб, сўнгунча қуёш.
Энди шундай
яшамоқ ҳузур,
Нафрат, ғазаб, интиқомларсиз.
Исён, ўкингч кўнгилни тилмас,
Тонглар отар, талотўмларсиз.
Энди фақат
бир юмуш қолди,
Бу хўрликни бахт деб билмоқлик.
Сени севган ўша юракни,
Тилка-тилка, Тилка қилмоқлик!