Қулоқ кўзчалик даражада ишончли гувоҳ эмас. Шундай экан, фақатгина "деди-деди" ва "эмиш" ларга таяниб хулоса чиқарманг, аслида эшитганингиз каби бўлмаслиги мумкин.
Ҳаётда асалари каби бўл. У қай дарахт ёки гулга қўнмасин ундан ўзига керагини – асални олади. Қолгани билан иши йўқ. Аммо пашша каби бўлма. У ҳар қандай жойда фақат нопок ва бадбўй нарсларни топиб, ўшанисига қўнади. Қолгани билан иши йўқ.